«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигасида «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олган Луис Диас ва Ким Мин Жэнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Бельгиялик мутахассис ҳар икки футболчининг жароҳати жиддий эмаслигига умид билдирмоқда.
«Уларда жиддий муаммо йўқ, деб умид қиламан. Албатта, тиббий текширув натижаларини кутишимиз керак.
Бироқ менимча, оғир жароҳат хавфини истисно қилиш мумкин. Эҳтимол, улар ҳатто бир ҳафтадан камроқ муддатни ўтказиб юборишар», — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ўз майдонида «Арсенал» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мюнхенликлар ушбу натижадан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда умумий босқич турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.













