«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Испания чемпионати доирасида «Реал»га қарши ўтказиладиган навбатдаги «эл-класико» учун ўз тахминини билдирди.
Испаниялик собиқ футболчи каталонияликларнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига ишонмоқда.
«Эл-класико» учун тахминим қандай? Моуриньо илк бор «Камп Ноу»га келганида унинг жамоаси бешта гол ўтказиб юбориб, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Бу сафар эса «Барселона»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига пул тиккан бўлардим», — дея Пикенинг сўзларини келтиради Barça Universal.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Испания Ла Лигасининг 10-тур учрашуви 25 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, «Барселона» Мадрид клубига қарши ўтказилган сўнгги саккизта учрашувнинг еттитасида ғалаба қозонган.













