Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Тебас ўз ишидан айрилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» Мадридга нисбатан билдирган шов-шувли фикрлари сабабли ўз лавозимидан айрилиш хавфи остида қолди.

Испания Олий спорт кенгаши (CSD) футбол амалдорининг хатти-ҳаракатларини текширишни сўраб, Спорт маъмурий трибуналига (TAD) мурожаат қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Текширувга Тебаснинг «Реал» клуби телеканали фаолияти усулларини Йозеф Геббельснинг тарғибот усулларига қиёслагани сабаб бўлди. Энди Ла Лига раҳбари спортнинг қадр-қимматини камситувчи оммавий хатти-ҳаракатларни тақиқловчи Испания спорт қонунчилигини бузган-бузмагани аниқланади. Тебасга нисбатан интизомий чоралар, ҳатто уни лавозимидан четлаштиришгача бўлган жазо қўлланилиши мумкин.

Амалдор аввалроқ ўзининг қиёси фақат ахборот тарқатиш усулларига тааллуқли эканини, нацистик мафкура ёки «Реал» мухлисларига алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди.

Шу билан бирга, «Реал» клуби Ла Лига президентини истеъфога чиқариш талабини илгари сурган.

Киритилди: 20:55, 22.10.2026.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик