Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Европа лигаси. «Борнмут» «Милан»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Меньян биринчи бўлимда майдондан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «Борнмут» (Англия) ҳамда «Милан» (Италия) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Борнмут шаҳридаги «Виталити» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Жастин Клюйверт пенальтини аниқ амалга ошириб, «Борнмут»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада эса «Милан» дарвозабони Мик Меньян қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

32-дақиқада Маркус Тавернье ҳам пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларнинг устунлигини икки карра оширди. Учрашувдаги якуний ҳисобни 84-дақиқада Амин Адли ўрнатди — 3:0.

Европа лигаси умумий босқичининг 4-турида «Борнмут» 5 ноябрь куни сафарда Праганинг «Спарта» клубига қарши майдонга тушади. Шу куни «Милан» ўз майдонида «Ференцварош»ни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасининг амалдаги ғолиби — «Астон Вилла». Бирмингем клуби ўтган мавсум финалида «Фрайбург»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Европа лигаси, умумий босқич, 3-тур
«Борнмут» (Англия) — «Милан» (Италия) — 3:0
Голлар: 1:0 — Жастин Клюйверт, 8-дақиқа (пенальти). 2:0 — Маркус Тавернье, 32-дақиқа (пенальти). 3:0 — Амин Адли, 84-дақиқа.
Қизил карточка: Мик Меньян («Милан»), 28.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:22, 23.10.2026.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик