Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

ЎФФ ва «Бенфика» ҳамкорлигининг янги босқичи — Ўзбекистонда футзал академияси ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Португалияга хизмат сафари доирасида Лиссабон шаҳридаги машҳур «Бенфика» клуби қароргоҳига ташриф буюриб, клуб вице-президенти Томаш Баррозу билан учрашди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Португалия футзал клублари ўртасидаги ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, тажриба алмашиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ҳамда ўзбекистонлик мураббийларнинг Европанинг етакчи клубларида малака ошириши бўйича фикр алмашилди.

Учрашувнинг энг муҳим мавзуларидан бири — Ўзбекистонда замонавий футзал академиясини ташкил этиш масаласи бўлди. Томонлар академия фаолиятини йўлга қўйишда Португалия, хусусан, «Бенфика» ПФКнинг ёш иқтидорларни аниқлаш, саралаш, тарбиялаш ва асосий жамоа учун юқори савияли ўйинчилар тайёрлаш борасидаги бой тажрибасидан фойдаланиш юзасидан келишувга эришди.

Мазкур лойиҳа орқали ёш футзалчиларни тизимли равишда саралаш ва тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда Европа тажрибасига асосланган замонавий футзалчилар тайёрлаш тизимини Ўзбекистон футзалига татбиқ этиш кўзда тутилмоқда. Бу эса мамлакатимизда футзалнинг янги авлодини шакллантириш йўлида муҳим лойиҳалардан бирига айланиши кутилмоқда.

Эришилган келишувларнинг давоми сифатида «Бенфика» футзал клуби мутахассислари тез орада Ўзбекистонга жавоб ташрифини амалга ошириши бўйича ҳам тўхтамга келинди. Ташриф давомида иқтидорли ёш футзалчиларни саралаш, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда истиқболда Португалия клубларида тажриба орттириши учун имкониятлар яратиш масалалари кўриб чиқилади.

Мазкур келишувлар Ўзбекистон футзалида ёш истеъдодларни профессионал тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Манба: @Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 08:13, 23.10.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик