Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Трипич маҳаллий ОАВ қилаётган ишдан норози

Баҳо:
+ | -
13 октябрь куни Чемпионлар лигасининг илк турида «Викинг» Мюнхеннинг «Бавария» клуби билан кутилмаган 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.
 
Учрашув давомида «Викинг» 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ Харри Кейннинг дубли ва Луис Диаснинг голи «Бавария»га ҳисобни тенглаштириш имконини берди.

Бироқ 73-дақиқада баҳсларга сабаб бўлган ҳолат юз берди. Тактик қоидабузарлик учун аввалроқ сариқ карточка олган Майкл Олисе тўпни хорватиялик Златко Трипичнинг юзига отди. Натижада у иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Учрашувдан кейин болқонлик футболчи бундай қарордан мамнунлигини яширмаган эди. Аммо ҳозирда у ўзига нисбатан таъқиблардан шикоят қилмоқда.

«Менимча, ҳозирда исмимдан доимий равишда фойдаланишмоқда. Мени гўё Олисенинг оёғини синдирган, даҳшатли инсон бўлган одамдек кўрсатишяпти.

Норвегия оммавий ахборот воситалари ҳам воқеанинг шу тарзда талқин қилинишига ҳисса қўшмоқда», — дея шикоят қилди Трипич.

Киритилди: 09:59, 23.10.2026.
Ўқилди: 263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик