Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Руни: "Бруну Фернандеш ва Лисандро Мартинес — худбин футболчилар"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг икки етакчиси — Бруну Фернандеш ва Лисандро Мартинесни омма олдида билдирган танқидий фикрлари учун қаттиқ қоралади.

Португалиялик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасида "Комо"га қарши учрашувдаги 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Майкл Кэррикнинг тактик қарорларидан норозилигини очиқ билдирган эди.

Бундан аввал "Атлетико"га қарши баҳсдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубият ортидан Лисандро Мартинес ҳам клуб раҳбариятини танқид қилган, кейинчалик эса ўз сўзлари учун узр сўраганди.

Руни ҳар икки футболчининг бундай муносабатини худбинлик деб баҳолади.

"Бу футболчилар — худбинлар. Улар фақат ўзларини ўйлашади. Жамоадошлари, мураббий, клуб ходимлари ва мухлислар уларни умуман қизиқтирмайди.

Бруну, эҳтимол, "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида энг ёмон даврини ўтказмоқда. Айнан ҳозир у айбни бошқаларга ағдараётгани бежиз эмас. У масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаяпти.

Улар худди ўйинчоқларини аравачасидан улоқтириб, ўзидан бошқа ҳаммани айблайдиган гўдакларга ўхшайди", — дея Рунининг сўзларини келтиради CentreGoals.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" навбатдаги учрашувини 25 октябрь, якшанба куни Англия Премьер-лигаси доирасида "Борнмут"га қарши ўтказади.

Киритилди: 10:09, 23.10.2026.
Ўқилди: 1015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик