Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Фергюсон: "Фернандешни "Манчестер Юнайтед" таркибидан чиқариб ташлардим"

Баҳо:
+ | -

Шотландиялик собиқ ҳужумчи Данкан Фергюсон "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешни асосий таркибдан четлатиш керак, деган фикрни билдирди.

Португалиялик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасида "Комо"дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоанинг тактик ҳаракатларидан норозилигини яширмаган эди. Унинг бу сўзлари бош мураббий Майкл Кэррикка қаратилган очиқ танқид сифатида баҳоланиб, жамоатчилик орасида баҳсларга сабаб бўлди.

Фергюсоннинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Фернандеш билан ўтган ёздаёқ хайрлашиши лозим эди.

"Брунуни ўтган ёзда сотиш керак эди. "Ливерпуль"даги Салоҳ билан ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келган. Уни ҳам жамоадан кетишидан бир йил аввал қўйиб юбориш лозим эди.

Мураббийнинг муҳим вазифаларидан бири — жамоа етакчилари билан хайрлашиш учун тўғри вақтни танлай билиш.

Мен Фернандешни таркибдан чиқарардим. У жамоанинг энг яхши футболчиси бўлишига қарамай, майдонга туширмасдим.

Мартинесни ҳам таркибдан четлатиш керак. Унинг ўрнига жамоа учун жонини беришга тайёр футболчини қўйинг", — дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради CentreGoals.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 25 октябрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида "Борнмут"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:11, 23.10.2026.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик