Италиялик мутахассис Антонио Конте "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига тайинланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ у Англия клубида иш бошлаш учун бир қатор шартлар бажарилишини истамоқда.
Repubblica нашрининг хабар беришича, чоршанба куни кечқурун томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Учрашув давомида Конте "қизил иблислар" раҳбариятига ўз талабларини маълум қилган.
Италиялик мураббий, аввало, клубнинг трансфер сиёсати устидан тўлиқ назорат ўрнатишни хоҳламоқда. У жамоага қайси футболчиларни олиб келиш кераклигини мустақил белгилаш ваколатига эга бўлишни истайди.
Шунингдек, Конте ўзининг тактик қарашларига мос таркибни эркин шакллантириш ҳамда мураббийлар штабига зарур мутахассисларни таклиф қилиш ҳуқуқини талаб қилган.
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррикнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлагани сабабли унинг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Конте эса Кэррикнинг эҳтимолий ўринбосарлари орасидаги асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис ўтган мавсум якунида "Наполи"дан кетганидан буён ҳеч бир клубда фаолият юритмаяпти.













