"Барселона" ҳимоячиси Жоау Канселу ўзига қаратилган танқидларга ижтимоий тармоқ орқали жавоб қайтарди.
Португалиялик футболчи шахсий саҳифасида бошқа фойдаланувчининг танқидчиларга қаратилган фикрларини қайта эълон қилди.
"Трибунада ўтирганда ҳамма ўзини мутахассис деб ҳисоблайди. Сизларнинг майдонга тушиб, босимга қандай бардош беришингизни кўрмоқчиман", — дейилади Канселу тарқатган суратдаги ёзувда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" яқинда жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши сафар учрашувида 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Каталонияликларни олдинда яна бир муҳим баҳс кутмоқда. "Барселона" 25 октябрь, якшанба куни Испания чемпионатининг 10-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади.













