Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси футболчиларининг умумий чатидан чиқариб юборилганини маълум қилди.
Бельгиялик голкипернинг айтишича, у миллий жамоага қайтишни режалаштирмаяпти ва мазкур вазиятдан ҳеч қандай норозилик билдирмаяпти.
"Мени бошқа футболчилар мулоқот қиладиган умумий чатдан чиқариб юборишди. У ерда машғулотлар ва олдинда турган тадбирлар ҳақида маълумотлар тарқатилади.
Бу ҳолат мени мутлақо ташвишлантирмайди. Мен ҳеч қачон Бельгия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олишим автоматик равишда кафолатланган, деб ҳисобламаганман", — дея Куртуанинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа айни пайтда Мадриднинг "Реал" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бельгиялик дарвозабон фаолияти давомида Испания пойтахтининг яна бир клуби — "Атлетико" таркибида ҳам тўп сурган.













