Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Серхио Рико оиласи билан кечки овқатланаётганда уйига босқинчилар кириб келди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клубининг собиқ дарвозабони Серхио Рико ва унинг оиласи Испанияда босқинчилик ҳодисасига дуч келди. Номаълум шахслар футболчининг Севилья яқинидаги уйига бостириб кириб, қимматбаҳо буюмларни олиб кетишган.

Ҳодиса шу ҳафта Больульос-де-ла-Митасьон муниципалитетига қарашли Ла-Хулиана турар жой ҳудудида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, воқеа вақтида Рико рафиқаси Альба Сильва, икки ёшли ва тўрт ойлик фарзандлари ҳамда қайнонаси билан кечки овқатланаётган бўлган. Шу пайт уйга бошига капюшон кийган беш нафар номаълум шахс кириб келган. Улар хавфсизлик сигнализацияси вақтинча ўчирилганидан фойдаланишган.

Хайриятки, дарвозабон ва унинг оила аъзолари хоналардан бирига яшириниб, эшикни ичкаридан қулфлашга улгуришган. Шу тариқа, улар босқинчилар билан тўқнаш келмасдан, жиддий хавфдан қутулиб қолишган.

Derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, жиноятчилар уйнинг қолган қисмларидаги барча қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Полиция босқинчиларнинг шахсини аниқлаш ва уларни қўлга олиш мақсадида мавжуд далилларни ўрганмоқда. Ҳозирча жиноятчилар қўлга олинмаган.

Киритилди: 11:56, 23.10.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик