Бельгиянинг «Брюгге» клуби ҳужумчиси Николо Тресольди Европанинг бир қатор етакчи жамоалари эътиборини тортмоқда. Айниқса, Англия Премьер-лигаси грандлари 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Тресольдининг хизматларига «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби клублар қизиқмоқда.
Бироқ ҳужумчини қўлга киритиш осон бўлмайди. Маълумотларга кўра, «Брюгге» ўз футболчисини 40 миллион евродан юқори суммага баҳоламоқда. Шу билан бирга, Бельгия клуби Тресольдини жорий мавсум якунлангунига қадар қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Истеъдодли ҳужумчи жорий мавсумда самарали ўйинлари билан ажралиб турибди. У барча мусобақалар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 та гол урди.













