Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниорга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Арсенал" Винисиуснинг "Реал"даги вазиятини ўрганиш учун ўз вакилларини юборишни режалаштирмоқда. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета бразилиялик футболчи "Эмирейтс" стадионига кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёрми ёки йўқми, шуни аниқламоқчи. Агар Винисиус бунга ижобий жавоб берса, Англия гранди трансфер бўйича музокараларга фаол киришади.
Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақаларни ҳисобга олганда 11 та учрашувда майдонга тушди. У битта гол уриб, учта голли узатмани амалга оширди.













