Италиялик таниқли мутахассис Антонио Конте «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига номзодлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарлар ортидан расмий баёнот берди.
Сўнгги вақтларда бир қатор клублар билан боғланаётган мураббий ҳозирча ҳеч қайси жамоа билан музокаралар ҳал қилувчи босқичга етмаганини таъкидлади.
«Менинг номим кўплаб клублар билан боғланмоқда. Бироқ айни пайтда ҳеч бир жамоа билан музокаралар жиддий босқичга етгани йўқ.
«Наполи»даги ажойиб ва муваффақиятли даврдан сўнг мураббийлик фаолиятимга қачон ва қандай қайтиш ҳақида ўйлаб кўриш учун ўзимга етарлича вақт ажратмоқчиман.
Бу пухта ўйланган қарор бўлади. Уни фақат тегишли шароитлар юзага келганига ишонч ҳосил қилганимдан кейингина қабул қиламан.
Мен аллақачон молиявий талаблар қўйганим ва тилга олинаётган клубларда барча масалалар устидан тўлиқ назоратга эга бўлишни шарт қилиб қўйганим ҳақидаги хабарларни ўқидим. Шунингдек, айримлар менинг «қатъий характерим» деб атаётган жиҳатим борасида хавотирлар билдирилаётганидан ҳам хабарим бор.
Бу даъволарнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Чунки ҳозирча бундай хулосалар чиқариш учун реал сабаблар мавжуд эмас.
Агар аниқ таклиф пайдо бўлса, ўшанда тегишли клуб билан музокаралар ўтказиш вақти келади. Биз эҳтимолий келишув шартларини ҳар икки томоннинг эҳтиёжларин













