Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Кэррик «МЮ»нинг қониқарсиз натижаларидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижалари юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Англиялик мутахассис жума куни ўтказилган матбуот анжуманида клуб мураккаб даврни бошдан кечираётганини тан олиб, Чемпионлар лигасида «Комо»дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятни кескин танқид қилди.

«Аввало, бир неча оғиз гап айтмоқчиман. Сўнгги вақтларда оғир даврни бошдан кечираётганимиз ҳеч кимга сир эмас. Ҳозир қандай вазиятда эканимизни тўлиқ англаб турибман.

Бунгача нисбатан муваффақиятли беш ойлик даврни ўтказгандик. Ўша пайтда майдонда кўрганларим ҳам, жамоа ичидаги муҳит ҳам мени кўп жиҳатдан хурсанд қилганди.

Бироқ сўнгги вақтларда етарлича яхши ўйин кўрсата олмаяпмиз. Ҳозир биз умуман қониқмаётган даврни бошдан кечирмоқдамиз.

Чоршанба куни биз учун жуда оғир оқшом бўлди. Бунга кўплаб сабаблар бор. Бу мағлубият бизга қаттиқ таъсир қилди. Жамоамизнинг ўйинини томоша қилиш мен учун ниҳоятда ёқимсиз эди.

Учрашувдан кейин ҳам айтганимдек, бундай ўйинни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

Мухлислар ушбу футбол клубининг энг муҳим қисмидир. Улар бизни қўллаб-қувватлаш учун ўз кучини, вақтини ва маблағини сарфлайди. Шу сабабли чоршанба куниги воқеаларни қабул қилиш жуда оғир бўлди», — деди Каррик.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 21 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида «Комо» меҳмони бўлиб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манкунианликлар навбатдаги учрашувини 25 октябрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида «Борнмут»га қарши ўтказади.

Киритилди: 18:36, 23.10.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик