Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

«Бетис» апелляцияда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) Апелляция қўмитаси «Бетис» ярим ҳимоячиси Факундо Берналга берилган тўрт ўйинлик дисквалификацияни ўзгаришсиз қолдирди.

Аввалроқ «Бетис» раҳбарияти Интизом қўмитаси томонидан чиқарилган қарорга эътироз билдирган, бироқ клубнинг даъволари рад этилганди. Шундан сўнг севильяликлар Апелляция қўмитасига мурожаат қилди, аммо бу сафар ҳам жазони бекор қилдиришга эриша олмади.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни «Барселона» ва «Бетис» ўртасидаги учрашувда жиддий можаро юзага келганди. Каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳснинг 54-дақиқасида Факундо Берналь қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.

Бош ҳакамнинг учрашув қайдномасида қайд этилишича, уругвайлик футболчи тўп ўйиндан ташқарида бўлган вақтда Ламин Ямалнинг бўйнидан ушлаб, унинг бошига ўз боши билан икки марта зарба берган.

Шунга қарамай, Ямал тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган ва учрашувни давом эттирган. Можародан аввал рақибини туртиб юборгани учун испаниялик вингернинг ўзи ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Испания футболининг Интизом кодексига мувофиқ, бундай тажовузкор ҳаракатлар учун 4 тадан 12 тагача учрашувга четлатиш жазоси белгиланган. Берналга эса ушбу қоида доирасидаги энг енгил жазо — тўрт ўйинлик дисквалификация қўлланилган.

Мазкур жазо Испания чемпионати ва Қирол кубоги мусобақаларига ҳам тааллуқли.

Шу тариқа, Факундо Берналь «Сельта», «Малага» ва «Эльче»га қарши учрашувлар, шунингдек, Қирол кубогидаги битта баҳсни ўтказиб юборади.

Киритилди: 18:52, 23.10.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик