"Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўтказилган финални эслади.
"Бу жуда кескин учрашув бўлганди. Жаҳон чемпионати финалида бутун мамлакат сенинг орқангда тургани учун катта босимни ҳис қиласан.
Аммо мен ўзимга ишондим ва хотиржамликни сақладим. Бахтимизга, ҳаммаси яхши якунланди. Ўша баҳсда ажойиб ўйнадик.
Учрашув кундузи соат 15:00 да бўлиб ўтгани сабаб қуёш таъсирида ҳаммамиз чарчадик. Бироқ жаҳон чемпионати финалида ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ", — деди Кубарси Barca Universal нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Испания финалда Ферран Торреснинг 106-дақиқадаги голи эвазига Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2010 йилдан кейин иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлган эди.













