"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жорди Альба "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
"Моуриньони жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоалари кўрсатадиган футбол ҳам, мулоқот услуби ҳам менга ёқади. Шахсан таниш бўлмасак-да, уни ажойиб мураббий деб ҳисоблайман. У ўз жамоаларини буюк даражага олиб чиқади", — деди Альба.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 13 йиллик танаффусдан сўнг ўтган ёзда "Реал"га қайтганди.
Португалиялик мутахассиснинг иккинчи фаолиятидаги илк "эл-класико"си 25 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.













