Англия футболи афсонаси Алан Ширер АПЛнинг 8-туридан ўрин олган "Челси" — "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида ўз тахминини билдирди.
"Челси" анча ишончли ўйнай бошлади. Кайседонинг ҳаракатлари мени ҳайратлантирмоқда. Ҳозир жамоа анча мувозанатли кўринишга эга. Мен "Челси"нинг ўз майдонидаги ғалабасига ишонаман", — деди Ширер.
Лондон дербиси бугун, 24 октябрь куни "Стэмфорд Бридж" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.













