"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Астурия маликаси мукофотига сазовор бўлганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу мен учун катта шараф. Барча совриндорларни табриклайман. Сизлар билан танишиб, бирга вақт ўтказганимдан хурсандман. Эътироф учун Астурия маликаси жамғармасига, меҳр-муҳаббати учун барчага раҳмат. Бу мен учун жуда муҳим. Ҳаммангизни бағримга босаман", — деди 39 ёшли аргентиналик футболчи.
Месси жорий мавсум "Интер Майами" сафида 32 та ўйинда 29 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.













