"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жамоадошларини видеоўйинлардан чалғитиш учун ўзига хос усулдан фойдаланишини айтди.
"Уларга қизиқиш уйғотадиган, фикрлашга ундайдиган ва китоб ўқишга рағбатлантирадиган саволлар бераман. Ҳаммани ҳам видеоўйинлардан ажратиш осон эмас, аммо ҳаракат қиламан.
Баъзан ўйинлар олдидан уларга мантиқий саволлар бераман. Шу орқали диққатларини видеоўйинлардан бошқа нарсага қаратишга интиламан", — деди 30 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Родри август ойида "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтган.













