"Ливерпуль" "Валенсия"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Давид Оторбини 30 миллион еврога сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Tribuna Deportiva хабар берди.
Инглиз клуби футболчининг шартномасида белгиланган товон пулини тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Бироқ "Валенсия" Оторбининг шартномасини яна 3 йилга узайтириб, товон пулини 60 миллион еврога оширишни режалаштирмоқда.
Ёш ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда 1 та гол урган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt эса уни 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.













