"ПСЖ" 21 ёшли вингер Дезире Дуэ билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади.
Париж клуби раҳбарияти франциялик футболчига янги келишув юзасидан дастлабки оғзаки таклифни билдирган.
Дуэнинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 4 та ассист қайд этган.













