"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 8-турида "Эвертон"га қарши ўйин олдидан рақиб устози Дэвид Мойесни мақтади.
"Мойес барчамиз ўрнак оладиган инсон. Унинг узоқ йиллик фаолияти, Премьер-лигага қўшган ҳиссаси ва босиб ўтган йўли ҳурматга лойиқ. Мен уни нафақат ажойиб мураббий, балки инсон сифатида ҳам яхши биламан.
"Эвертон"да хавфли футболчилар кўп. Дэвид жамоасини қандай тайёрлашини яхши биламан. Улар сўнгги ўйингача мағлуб бўлмагани тасодиф эмас. Бу жуда кучли жамоа ва уларга қарши баҳслар биз учун доим қийин кечган", — деди Артета.
"Арсенал" — "Эвертон" учрашуви бугун, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.













