Испания терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жорди Альба Ла Лига 10-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув ҳақида ўз тахминини билдирди.
«Барса»нинг ҳозирги ўйинини кўриб, очиғи, хотиржамман. Улар “Реал”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишади», — дея Альбанинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
«Эл-класико» 25 октябрь, якшанба куни «Барселона»нинг уй стадиони — «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.
Испания чемпионатининг тўққиз туридан кейин Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги «Барселона» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса учинчи ўринни эгаллаб турибди.













