"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал"га қарши "эл-класико" олдидан Килиан Мбаппени тўхтатиш режаси ҳақида гапирди.
"Энг муҳими — тўп билан ва тўпсиз вазиятларда майдонда тўғри жойлашиш. Ҳимояда жипс ҳаракат қилишимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, ҳимоячиларимизга рақиб ҳужумларини қайтариш анча осон бўлади.
Кубарси ва Мартин ҳозир ажойиб формада. Улар юқори савияда ўйнаяпти ва биргаликда ўсишда давом этмоқда", — деди Флик.
"Барселона" — "Реал" учрашуви 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.













