"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал"га қарши "эл-класико"да ҳимоячи Хави Эспартнинг асосий таркибда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"У ҳақиқий профессионал. Сўнгги ўйинларда ўзини жуда яхши кўрсатди. Мен учун Эспарт ажойиб футболчи, аммо у ҳали ўсиши керак. Унинг салоҳиятини тўлиқ очиш устида ишлашимиз лозим. Хави ўз савиясини исботлашда давом этиши шарт", — деди Флик.
Мураббий Эспартнинг асосий таркибда ўйнаш-ўйнамаслигини ошкор қилмади.
"Барселона" — "Реал" учрашуви 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да "Камп Ноу" стадионида бошланади.













