"Рома" ҳимоячиси Науэль Молина Италия А Сериясида "Наполи" билан 3:3 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Римликлар баҳс давомида 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, мағлубиятдан қутулиб қолишди.
"Албатта, сафардан очколар билан қайтишни истагандик. Бироқ "Наполи" ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Айниқса, ушбу стадионда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда муҳим.
Ҳар бир учрашувга алоҳида эътибор қаратиб, босқичма-босқич олдинга интилишимиз керак. Бизда ажойиб жамоа бор. Ҳаммамиз бир мақсад йўлида ҳаракат қилсак, катта натижаларга эришишимизга ишонаман", — деди Молина.
"Рома" навбатдаги турда ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилади.













