"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоага ёзда келиб қўшилган Родри Эрнандес билан асосий таркиб учун рақобат ҳақида фикр билдирди.
"Родрининг келганидан хурсандман, чунки у юқори савияли футболчи. Жамоамизда кучли ярим ҳимоячилар кўп ва рақобат жуда шиддатли. Аммо мен буни ўзим учун ажойиб синов деб биламан", — деди нидерландиялик футболчи.
Де Йонг оғир жароҳати сабаб жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади. Бироқ у яқинда тикланиб, жамоа қайдномасига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да "Реал"га қарши "эл-класико"да майдонга тушади.













