ФИФА президенти Жанни Инфантино 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги илк жаҳон чемпионати ва ФИФА фестивалини ташкил этишдаги ёрдами учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга миннатдорлик билдирди.
"Футбол инсонларга умид бағишлаш, юзларга табассум олиб келиш, халқларни яқинлаштириш ва бир умрлик дўстлик ришталарини боғлашдек ажойиб қудратга эга. Президент Илҳом Алиевнинг қўллаб-қувватлаши ушбу мусобақани Бокуда ўтказишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди", — деб ёзди Инфантино ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
24 октябрь куни старт олган мусобақада 189 та терма жамоа иштирок этмоқда.













