"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "ПСЖ" вингери Хвича Кварацхелияга жароҳатидан сўнг далда берди.
Грузиялик футболчи тиззасидаги хочсимон пай жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан.
"Кварацхелиянинг ўйини менга доим ёққан, унинг катта мухлисиман. Унга далда бермоқчиман. Бу осон эмас, аммо у янада кучли бўлиб қайтишига ишонаман.
Шунингдек, ўтган мавсумдаги ажойиб ўйини учун у "Олтин тўп"нинг кучли бешталигидан жой олишга муносиб деб ҳисоблайман", — деди Гави.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи ҳам бир неча йил аввал худди шундай жароҳат олиб, қарийб бир йил майдонга тушмаган эди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.













