"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес сўнгги олти ойда илк бор кетма-кет икки учрашувда гол уришга эришди.
Аргентиналик футболчи Ла Лиганинг 8-турида "Депортиво"га қарши баҳснинг 48-дақиқасида ягона голни уриб, жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.
Opta маълумотига кўра, Альварес аввалги учрашувда Чемпионлар лигаси доирасида "Штутгарт" дарвозасини ишғол қилган эди. У сўнгги марта апрель ойида "Реал Сосьедад" ва "Арсенал"га қарши кетма-кет ўйинларда гол урган.
Шунингдек, бу 26 ёшли ҳужумчининг жорий мавсум Ла Лигадаги илк голи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Альварес ёзда "Атлетико"ни тарк этишни истаган, бироқ клуб уни сотишдан бош тортган эди.













