"Арсенал" ҳимоячиси Эзри Конса АПЛнинг 8-турида "Эвертон" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Ажойиб ҳиссиёт! Дарвозамиз дахлсизлигини сақладик, мен эса клуб сафидаги илк голимни урдим. Қисқаси, фантастик кун бўлди", — деди Конса.
Ҳимоячи жамоасининг стандарт вазиятлар устидаги меҳнати ҳам ўз самарасини берганини таъкидлади.
"Бавария"га қарши ўйинда ҳам стандарт вазиятлардан бир нечта имконият яратгандик. Гол уришимиз яқинлигини ҳис қилгандик ва бугун ниҳоят мақсадимизга эришдик".
Конса АПЛдаги 200-ўйинида гол урган Габриэлни ҳам мақтади:
"У ажойиб футболчи ва яхши инсон. Габриэль билан бир жамоада ўйнаш менга жуда ёқади".
"Арсенал" 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













