"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Марсело "Барселона"га қарши "эл-класико" олдидан Ламин Ямал ҳақида ҳазил қилди.
Бразилиялик футболчидан яна бир бор "эл-класико"да майдонга тушишни исташ-истамаслиги сўралди.
"Йўқ, асло! Тасаввур қилинг, ҳозир мен Ламин Ямалнинг ортидан югуришимга тўғри келса! Бунга кучим етмайди", — деди Марсело кулиб.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги Ла Лиганинг 10-тур учрашуви 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Каталонияликлар 27 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Реал" эса 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













