Агент Дмитрий Селюк 2026 йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими олдидан ўз фикрини билдирди. Унинг фикрича, нуфузли мукофот Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Англия терма жамоаси тўпурари Харри Кейнга берилиши керак.
"Мен "Олтин тўп"ни Кейнга берган бўлардим. У нафақат энг кўп гол урди, балки англияликлар жаҳон чемпионатида ҳам яхши иштирок этишди. Мен Кейнга нафақат шу йилги натижалари, балки бутун фаолияти учун ҳам мукофотни берган бўлардим", — деб агентнинг сўзларини келтирмоқда Metaratings.ru.
Ўтган мавсумда англиялик ҳужумчи Мюнхен клуби сафида 51 та учрашувда 61 та гол урди.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни Лондонда бўлиб ўтади.













