«Моуриньо кучли етакчилик қобилияти ва ҳукмронликка мойил феъл-атвори билан ажралиб туради. У “Реал” билан катта муваффақиятларга эришган Анчелотти, Зидан ёки дель Боске каби мураббийларга мутлақо ўхшамайди.
Жозе билан низоларимизга келсак, қарашларимиз турлича эди ва бу тўқнашувга олиб келди. Мен ҳар доим ақлли инсонлар охир-оқибат умумий фикрга кела олади, деб ҳисоблаганман.
Аммо бу ҳар доим ҳам шундай бўлавермаслигини англадим. Баъзан келишмовчиликлар шу қадар катта бўладики, муроса топишнинг иложи қолмади», — деди Вальдано Un café en las alturas дастурида.













