"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо футболдаги симуляциялар ҳақида сўз кетганда ўз фикрини баён қилар экан, "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг "Селтик"ка қарши ўйиндаги ва "Милан" вакили Балотеллининг "Аякс" билан учрашувдаги ҳаракатларини танқид қилди.
"Чемпионлар лигаси ўйинларида футболчиларнинг ўзларини тута олиш маданиятларини кузатиш мумкин. Масалан, "Селтик"га қарши ўйнаган Неймар ёки "Аякс" билан учрашувдаги Балотеллини олайлик. Глазгода меҳмонлар тўққиз киши бўлиб қолдилар. Амстердамда эса "Милан" учрашув охирида пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди.
Буларнинг ҳаммасидан кўнглим ғаш. УЕФА бу каби ҳолат юзасидан нимадир қилиши керак", - деган Моуриньонинг сўзларини иқтибос қилди Corriere dello Sport.