Мезбонлар ўйинни фаол бошлаб, 17-дақиқада ҳисобни очди. Алекс Беренгер вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни рақиб дарвозасига йўллади. 35-дақиқада эса Иньяки Уильямс «Атлетик»нинг устунлигини икки карра оширди.
Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар ҳужумкорликни сусайтирмай, учрашув назоратини қўлда сақлади. 70-дақиқада Айтор Паредес учинчи голни киритиб, «Хетафе»нинг аҳволини янада оғирлаштирди. 88-дақиқада Юри Берчиче якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.













