Учрашувнинг 17-дақиқасида Паскаль Гросс тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва мерсисайдликлар ҳисобда олдинга чиқди.
Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Александер Исак рақиб дарвозасини ишғол этиб, устунликни икки тўпга етказди.
Қолган вақтда «Ливерпуль» ўз устунлигини сақлаб қолди. «Брайтон» эса ҳисобни ўзгартиришга эриша олмади. Натижада мезбонлар муҳим уч очкога эга чиқди.













