24-дақиқада Этан Мбаппе меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар «Монако» мувозанатни тиклай олмади.
67-дақиқада «Лилль» ҳимоячиси Танги Ньянзу қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатидан устунликка эга бўлган мезбонлар рақиб дарвозасига босимни кучайтирди ва 74-дақиқада Эдан Диопнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.













