Германия Бундеслигасининг 7-турида "Бавария" сафарда "Фрайбург"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мюнхенликлар 16-дақиқада Дайо Упамеканонинг голи билан ҳисобни очди. 42-дақиқада Серж Гнабри меҳмонларнинг устунлигини оширди.
82-дақиқада "Бавария" футболчиси Том Бишоф ўз дарвозасига гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Майкл Олисе учрашувга якун ясади — 1:3.
Ушбу ғалабадан сўнг "Бавария" очколари сонини 17 тага етказиб, Дортмунднинг "Боруссия"си билан тенглашди. "Фрайбург" эса 13 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













