"Барселона" барча мусобақаларда кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилди.
Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Ла Лиганинг 10-турида "Реал"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бундан аввал каталонияликлар Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Эътиборлиси, "Барселона" мавсумни барча мусобақаларда кетма-кет 11 та ғалаба билан бошлаган, аммо сўнгги икки учрашувда мағлубиятга учради.














