"Монако" бош мураббийи Филипе Луис "Лилль"га қарши учрашувда (1:1) жароҳат олган Ансу Фатининг ҳолати ҳақида гапирди.
"Аввало, вазиятни тўлиқ ўрганиб, унга ёрдам беришнинг энг тўғри йўлини топишимиз керак. Баъзан бироз кутишга тўғри келади.
Футболчи майдонга қайтиб, дарҳол қайта жароҳат олишини истамайман. Шунинг учун эҳтиёткор бўлишимиз шарт", — деди Луис.
Эслатиб ўтамиз, Фати "Лилль"га қарши баҳснинг 15-дақиқасида алмаштирилди. Испаниялик ҳужумчи жорий мавсум Лига 1да 3 та ўйин ўтказиб, ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.













