Жейми Варди тўп сураётган "Бёрнли" бош мураббий Ники Хайенни истеъфога чиқарди.
Бунга жамоанинг Чемпионшипдаги қониқарсиз натижалари, хусусан, "Линкольн Сити"дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб бўлди.
Бельгиялик мутахассис ёзда Скотт Паркер ўрнига тайинланганди. Унинг қўл остида "Бёрнли" 14 та учрашув ўтказиб, чемпионатда фақат бир марта — 10 октябрь куни "Уотфорд"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган.
АПЛга қайтишни мақсад қилган клуб ҳозир Чемпионшипнинг қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида жойлашган.













