«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола АПЛнинг 8-турида «Брайтон» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) мамнунлигини билдирди.
«Ўйинни жуда фаол бошладик. Сўнгги учрашувларда ҳисобда ортда қолиб, вазиятни ўнглашга мажбур бўлаётгандик. Шунинг учун «Брайтон»га қарши биринчи бўлиб гол уриш муҳим эди.
Бу кетма-кет тўртинчи ғалабамиз. Футболчилар бир-бирини қўллаб-қувватлаяпти, жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Бугун майдонда ишонса бўладиган жамоани кўрдим», — деди Ираола.
«Ливерпуль» 15 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.













