«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер АПЛнинг 8-турида «Ливерпуль»дан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин рақибнинг тактикасини танқид қилди.
«Стадиондаги барча фақат бир жамоа вазиятлар яратиш ва ғалаба қозонишга интилганини кўрди. Шунинг учун футболчиларимни мақтайман. «Ливерпуль» эса Араухо ва Керкезнинг яхши ҳимояси туфайли гол ўтказмади», — деди Хюрцелер.
Мезбонлар Паскаль Гросснинг автоголи ва Александер Исакнинг зарбаси эвазига ғалаба қозонди. Қизиғи, «Ливерпуль» тўпга атиги 35,6 фоиз вақт давомида эгалик қилди.
Мерсисайдликлар кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритиб, АПЛда 4-ўринга кўтарилди. «Брайтон» эса 3-поғонада қолди.













