«Реал» футболчиси Федерико Вальверде «Барселона»га қарши «эл-класико»да (2:1) Андрей Луниннинг ҳаракатларини юқори баҳолади.
«Унинг меҳнатини тўлиқ таърифлашга сўз топиш қийин. Куртуа борлиги сабаб Лунин кам ўйнайди, аммо доим астойдил машқ қилади ва бор кучини беради.
Андрейга имконият берилганида, у ҳар доим ундан фойдаланишга тайёр», — деди Вальверде.
Эслатиб ўтамиз, Лунин жорий мавсум «Реал» сафидаги илк ўйинини «Барселона»га қарши ўтказиб, 5 та сейв қайд этди.













