"Барселона" "Бетис" ҳимоячиси Натаннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Хуан Хесус хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бразилиялик футболчи каталонияликлар учун энг эҳтимолий номзодга айланмоқда. Ҳимоячининг ўзи ҳам эҳтимолий трансфер борасида ўз позициясини билдирган. У Ла Лигада қолишни истагани учун "Барселона"га ўтишга тайёр.
Натаннинг "Бетис" билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













