«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Рафа Алкорта «Барселона»га қарши «эл-класико»да (2:1) ғалаба қозонган таркибни катта ўйинларда ҳам сақлаб қолиш тарафдори.
«Реал» тўғри қарор қилди. «Барселона»га қарши майдонга тушган 11 футболчи муҳим учрашувларда ҳам ўйнаши керак. Винисиус эса захирада қолиши шарт», — деди Алкорта.
Унинг фикрича, мадридликлар биринчи бўлимда мавсумдаги энг яхши ўйинини намойиш этган.
Алкорта Жуд Беллингемнинг етакчилик қобилиятини мақтаб, унда сардорга хос характер борлигини таъкидлади. Шунингдек, Бернарду Силвани плеймейкер сифатида Арда Гюлердан устун қўйди.
Собиқ футболчи Ян Диоманденинг ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумдаги фаоллигини алоҳида эътироф этди.













